French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шарқий Давос форуми 20-22 апрель кунлари бўлиб ўтади
14:50 / 2022-03-17

Боао Осиё форуми (БОФ) бу йил 20-22 апрель кунлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда пайшанба куни БАФ котибияти маълум қилди.

Тадбир “Пандемия ва тинчлик: глобал тараққиёт ва умумий келажак учун ўзаро ҳамкорлик” шиори остида ўтказилади.

Форум ҳам оффлайн, ҳам онлайн тарзда ташкил этилиши режалаштирилган. Унинг асосий вазифаси, экология, инновация, бағрикенг ва ҳамкорлик, халқаро бирдамликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилиш бўлади.

Январь ойида БАФ бош котиби Ли Баодонг 2022 йилда форум ҳатто пандемия шароитида ҳам бўлиб ўтишини таъкидлади. Шунингдек, тадбир муваффақиятли ўтишига ишонч билдирди.

Бош котиб таъкидлаганидек, 2022 йилда БОФнинг асосий мавзулари қаторига жаҳон иқтисодиётини рақамлаштириш, кенг кўламли эпидемияларга қарши курашиш учун тажриба алмашиш, экологик барқарор ривожланишни рағбатлантириш, глобал бошқарув масалалари ва Осиё мамлакатлари ҳамда бошқа давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик киради. Боаодаги форум 2001 йилдан буён Хайнанда мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда ва унда 29 та давлат (Осиё-Тинч океани минтақаси давлатлари) иштирок этади.

БОФ Шарқий Давос ҳам деб аталади: бу муҳим келишувларни имзолаш, Осиё ва дунёнинг бошқа барча минтақаларидаги бизнес ва ҳукумат доиралари вакиллари ўртасидаги позицияларни мувофиқлаштириш учун катта платформадир. Хитой ҳукумати уни ривожлантиришга катта эътибор қаратади ва бу механизмни Пекиннинг халқаро алоқаларини фаоллаштириш ҳамда мустаҳкамлашга хизмат қилувчи юмшоқ дипломатиянинг самарали воситаси ҳисоблайди.