Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шарқда илк почта хизматига Бобур асос солган
17:42 / 2022-01-14

Инсон доимо ўзаро мулоқот қилиш, фикр ва тажриба алмашиш, бир-бирининг ҳолидан хабардор бўлиб туришга интилган ва бу эҳтиёжини почта хизмати орқали амалга ошириб келган.

Дастлабки почта тузилмалари қадимги Мисрда пайдо бўлгани айтилсада, дунё тамаддуни бешикларидан бири ҳисобланган кўҳна диёримизда ҳам почта хизмати босқичма-босқич шаклланиб, тараққий этиб келган.  

Хусусан, Амир Темур салтанатида ўз даври учун мукаммал почта хизмати ташкил этилган. Шу боис, соҳибқироннинг амру фармонлари унинг тасарруфидаги барча ҳудудларга зудлик билан етказиб турилган.  

Заҳириддин Муҳаммад Бобур ташаббуси билан эса Шарқда илк бор том маънодаги почта хизмати йўлга қўйилган. Ушбу соҳа хизматчиларига маош берилиб, манзилга тез етиб бориши учун хавфсизлиги таъминланган.  

Мамлакатимизда мустақилликдан сўнг ушбу соҳада изчил ислоҳотлар амалга оширилди. Лекин 2000 йилнинг 31 августида қабул қилинган «Почта алоқаси тўғрисида»ги қонун бугун замонавий талабларга жавоб бермай қолди. Шундан келиб чиқиб, янги қонун лойиҳаси тайёрланди.  

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги «Миллий тикланиш» демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида кўриб чиқилган дастлабки ҳужжат – «Почта алоқаси тўғрисида»ги қонун лойиҳаси бўлди.  
Муҳокамалар давомида депутатлар қонун лойиҳасининг қабул қилиниши соҳада меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, аҳолига тезкор, замонавий ва сифатли хизмат кўрсатиш учун шароитлар яратиш имконини беришини инобатга олиб, лойиҳани қўллаб-қувватладилар.  

Фракция йиғилишида «Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида»ги қонунига қўшимча ва ўзгартиш киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси ҳам иккинчи ўқишда муҳокама қилинди.  

Қайд этилганидек, ташқи савдо битимлари ва халқаро шартномалар доирасида юзага келадиган барча форс-мажор ҳолатларини тасдиқлаш Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан амалга оширилиб келинади. 
Аммо маҳаллий шартномалар доирасида юзага келадиган бундай ҳолатларни тасдиқлаш бўйича ваколатли орган белгиланмаган ва бу тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бир қатор муаммоларни вужудга келтирмоқда. 

Ушбу қонун лойиҳаси бундай ҳолатларни тартибга солиш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, унда хўжалик шартномалар доирасида юзага келадиган енгиб бўлмайдиган (форс-мажор) ҳолатларни тасдиқлаш ваколатини Савдо-саноат палатасига бериш кўзда тутилган.  

Депутатлар қонун лойиҳа бу борадаги норматив-ҳуқуқий базанинг яратилиши, ҳуқуқий бўшлиқнинг тўлдирилишига хизмат қилишини эътиборга олиб, уни маъқулладилар.  



Олий Мажлис Қонунчилик палатаси  
ахборот хизмати, ЎзА