English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Шарқ тароналари» XIII халқаро мусиқа фестивали доирасидаги тадбирлар давом этмоқда
15:42 / 2024-08-28

«Шарқ тароналари» XIII халқаро мусиқа фестивали доирасида «Шарқ халқлари мусиқа маданияти: глобаллашув жараёнларида ижодий уйғунлашув тамойиллари» мавзуида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Конференцияда 32 хорижий давлатдан 46 нафар мусиқашунос, фольклоршунос ва маданиятшунос олимлар, шунингдек, нуфузли олий таълим муассасалари ректорлари ва илмий-ижодий марказлар раҳбарлари иштирок этди.  

Конференция давомида соҳа мутахассислари миллий мусиқа санъатини туркий давлатлар мусиқа маданияти билан уйғунлаштириш, инновацион таълим технологияларини кенг жорий этиш каби масалаларни муҳокама қилди.  

Шунингдек, Хитой, Франция, Россия, Германия, Гамбия, Уммон ва Иордания давлатларидаги олий ўқув юртлари, халқаро илмий тадқиқот марказлари билан ўзаро ҳамкорлик шартномалари имзоланди. Ушбу ҳамкорликлар доирасида қўшма ижодий лойиҳалар амалга оширилади, халқаро фестиваллар ва танловлар ташкил этилади, профессор-ўқитувчилар томонидан маҳорат дарслари ўтказилади ҳамда илмий тадқиқотлар олиб борилади.  

Конференциянинг яна бир муҳим қисми «Мақом капсуласи» тақдимоти бўлиб, тадбирнинг энг ижодий чўққиси сифатида таърифланмоқда.  

Гулноза Бобоева, ЎзА