English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шарқ гавҳари, ер юзининг сайқали Самарқанд байрамлар оғушида
11:26 / 2024-08-26

Ватанимиз мустақиллигининг 33 йиллиги ва “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалига кўрилган тайёргарлик шаҳарга янада файз ва чирой бахш этган. Кўча ва хиёбонлар, майдонларда экилган турли туман гуллар, йўллар четидаги ранго ранг байроқлар кишига завқ беради. Сўлим боғ ва хиёбонлар таровати ўзгача.

Президентимиз ташаббуси билан бу йил “Шарқ тароналари” XIII халқаро мусиқа фестивалини ўтказишга доир қарор қилинди ва мазкур санъат байрамига ҳар қачонгидан ҳам юксак даражада тайёргарлик кўрилди. Дунёнинг саксонга яқин давлати вакиллари фестивалда қатнашиш истагини билдирди. Шунингдек, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, таниқли маданият ва санъат арбоблари айни пайтда Самарқандда бўлиб турибди.  

[gallery-18907]

Ғ.ҲАСАНОВ,

А.ИСРОИЛОВ (сурат),

ЎзА