Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шарпалар шаҳри ёхуд «Фалокат туризми» ЮНEСКО бутунжаҳон мероси рўйхатига кириши мумкин
14:53 / 2020-12-18

1986 йил апрель ойида Украинадаги Чернобиль АЕСда мисли кўрилмаган фалокат оқибатида 31 киши ҳалок бўлган, 350 минг аҳоли кўчирилган ва миллионлаб киши сезиларли даражада нурланган.

Табиий офат атом электр станцияси атрофидаги ҳудудни буткул ўзгартирган. Бу тарихдаги энг ёмон бахтсиз ҳодиса деб аталади.

Замонавий туризм ҳудудини ташкил этиш мақсадида Украина Чернобилни ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритиш таклифи билан чиқди.

ЮНEСКОга тақдим этилган таклиф бўйича ташкилот 2023 йилда якуний қарор қабул қилади. Украина расмийлари таъкидлаган мақом туризмни ривожлантиришга ҳисса қўшади. Ушбу таклиф 2,5 минг квадрат километрлик аҳоли яшамайдиган ҳудудга саёҳат қилишни тартибга солиш учун ёрдам беради. Ўтган йили Чернобилга рекорд даражада – 124 минг сайёҳ ташриф буюрган.

Портлашлар радиацияси ҳанузгача эксклюзион зонанинг табиатига зарарли таъсир кўрсатмоқда. Agenci France-Precce хабарига кўра, бу ҳудудда одамлар қўрқмасдан яшашлари учун 24000 йил керак бўлади.

Бироқ, сайёҳлар у ерга қисқа вақтга келишлари мумкин. 2019 йил июнь ойида «ColoEast» сайёҳлик компаниясининг директори Виктор Корол «СNN»га берган интервьюсида Чернобилни мутлақо хавфсиз эканлигини айтди. Шунингдек, унинг таъкидлашича, Чернобилга ташриф буюрган сайёҳлар флуорография (рентген)га тушганга қараганда камроқ радиация олишади.

Сайёҳларни бир пайтлар 50 минг киши яшаган яқин атрофдаги Припят шаҳри ўзига жалб қиларди. Ҳозир бу ер — шарпалар шаҳри. Эски ҳаёт ҳақида кўплаб қоронғи эслатмалар мавжуд. Жумладан, эскирган пойга йўли ва музлаб қолганга ўхшаш «Феррис ғилдираги» бўлган маданият ва истироҳат боғи.

Аммо сайёҳлар оқими ҳам салбий оқибатларга олиб келади. Маҳаллий аҳолининг айтишича, чақирилмаган меҳмонлар ташландиқ шаҳарчаларга ахлат ташлайдилар ва ўзлари билан экспонатларни олиб кетишади.

Украина маданият вазири Олександр Ткаченко Agenci France-Precceга берган интервьюсида мабодо Чернобиль ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатидан ўрин оладиган бўлса, одамлар қандайдир ёпиқ ҳудудга кириб кетган хазина қидирувчилар каби ҳаракат қилишни тўхтатишади. Яъни туризм қонун-қоидаларига амал қилишади.

Дилфуза Остонова, ЎзЖОКУ талабаси