Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шарлотта Адриан: “Биз Ўзбекистонга таълим соҳасида фойдали тажрибаларни олиб кирмоқчимиз”
16:53 / 2023-10-05

Мамлакатимизнинг учта ҳудудида Европа Иттифоқи таълим кўргазмаси ўтказилади.

Бугун шу муносабат билан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот анжумани ташкил этилди.  

Жорий йилнинг 9 октбярида Тошкентда, 11 октябрида Самарқандда, 13 октябрида Наманганда бўлиб ўтадиган ушбу кўргазмаЕвропа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси ва  Erasmus+  миллий офиси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда маҳаллий ОТМлар кўмагида ташкил этилади.  

Мамлакатимизда иккинчи бор ўтказилаётган ушбу Европа Иттифоқи таълим кўргазмасида Европанинг қатор етакчи университетлари ва халқаро академик ташкилотлари ўз имкониятини намойиш этади.  

[gallery-13872]

Матбуот анжуманидаЕвропа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Шарлотта Адриан ушбу кўргазма ҳақида интервью берди:  

–Европа Иттифоқи таълим кўргазмасини ташкил этишдан кўзланган мақсад Ўзбекистонга Европанинг етакчи университетлари ва халқаро академик ташкилотларини жалб қилиш ва амалий натижаларга эришишга қаратилган.  

Шу сабабли, ушбу кўргазма биз учун  катта аҳамиятга эга. Негаки, бу  Ўзбекистон ва Европа Иттифоқининг ёндошувини кўрсатиб беради. Таълим  ва кўникмалар  учун муҳим бўлган малакаларни шакллантиришга қаратилган йўналишлар ва тамойиллар бизнинг ёндошувимиз ҳисобланади.  Бу тадбирни  Европада ҳам  ўтказамиз. Чунки бу Европа таълим йили билан боғлиқдир.  

Айтиш керакки, таълим ҳар қандай мамлакатда барқарор  ривожланиш  ва фаровонликнинг асосидир.  Бу ҳаётни ўзгартиради ва дунёқарашларни шакллантиради.  

Европа Иттифоқи мамлакатларида дунёнинг етакчи университетлари жойлашган. Бу уни глобал олий таълим бозорида муҳим иштирокчига айлантиради. Албатта, бу ўзбекистонлик талабалар учун ҳам катта имкониятдир. Европа Иттифоқи университетларида олинган олий таълим глобал билим ва кўникмаларни яратади, улар битирувчилар ўз ватанларига қайтганларидан сўнг, бутун мамлакат тараққиётига албатта ҳисса қўшади.  

Мен шу ўринда, Ўзбекистондаги Erasmus+миллий офиси мувофиқлаштирувчиси Азиза Абдураҳмоновага миннатдорлик билдирмоқчиман.Чунки мен мамлакатингиз ҳудудларида бўлганимда, аксарият аҳоли ушбу  дастурдан хабардор эканини билдирган. Дарҳақиқат, Erasmus+  дастури Европа Иттифоқи таълими  ва Ўзбекистон таълими ўртасида  муҳим кўприк сифатида хизмат қилади.  

Бунда фақат Erasmus+ дастури доирасида чекланиб қолмай, балки  ундан ташқари қандай имкониятлар борлигини кўрсатиш ҳамда  Европа Иттифоқи университетлари ва Ўзбекистондаги олий таълим муассасалари ўртасидаги алоқаларни  янада кучайтириш ушбу кўргазманинг асосий мақсадидир.  

Шундан келиб чиқиб, кўргазмада  Европа Иттифоқининг бир қанча мамлакатлари, жумладан,  Белгия, Болгария, Чехия, Франция, Германия, Руминия ва Испания ўзларининг бакалавриат, магистратура ва аспирантура дастурларини тақдим этади. Франция (Campus France), Чехия (DZS) ва Германия (DAAD) миллий агентликлари ўз мамлакатларида таълим олишнинг кенг имкониятларини намойиш этади.  

Ушбу кўргазма юртингизда иккинчи бор ташкил этилмоқда. Унинг кейинги йил ўтказилиши эса бу галги натижаларга боғлиқ бўлади. Чунки Биз Ўзбекистонга таълим  соҳасида фойдали тажрибаларни олиб кирмоқчимиз.  Агар унда маъно бўлмаса, ҳеч кимга фойда бермайдиган қандайдир тадбирга айланиб қолади.  Ташкил этиш учун эса кўп ёндашув ва молиявий қўллов зарур бўлади.  

Тадбирдан кутилаётган натижалар ҳақида гапирадиган бўлсак, Европа Иттифоқи томонидан Ўзбекистонда янги университетлар очилиши ва янги лойиҳалар ишга тушишига имконият яратади. Бизга икки томондан ҳам мурожаатлартушиши мумкин. Айни пайтда Ўзбекистон томонидан ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган мурожаатлар йўлланмоқда.  

Биламизки, Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи университетлари ўртасида яхши алоқалар ўрнатилган. Биз бу тадбир орқали уларнинг ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш ва кўп томонлама алоқаларни ўрнатишга имконият яратиб берамиз.  

 

ЎзА мухбири Насиба Зиёдуллаева  

ёзиб олди