Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Шарқ унсимон қурти” ва “Кулранг замбруғ” каби зараркунандалар аниқланди.
14:02 / 2019-09-27

Ўсимликларни зараркунандалардан ўз вақтида ҳимоя қилиш халқимиз турмуш фаровонлиги йўлидаги энг муҳим вазифалардан бирдир.


Ўсимликларни зараркунандалардан ўз вақтида ҳимоя қилиш халқимиз турмуш фаровонлиги йўлидаги энг муҳим вазифалардан бирдир. Шу боис, бугунги кунда мамлакатимиз фаунасини турли зараркунанда организмлардан асрашга катта эътибор қаратилмоқда. Юртимизга бошқа давлатлардан карантин остидаги зараркунандалар кириб келишининг олдини олиш мақсадида Ўсимликлар карантини чегара масканлари ҳам фаолият кўрсатмоқда. Жумладан, “Тошкент юк саройи” ўсимликлар карантини чегара масканида ҳам четдан кириб келаётган юклар ва хорижга чиқарилаётган маҳсулотлар синчиклаб текширувдан ўтказиляпти.

Ўтган ойда чегара маскани инспекторлари томонидан Марказий карантин лабораториясига 12 та хар хил турдаги ўсимликлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва уруғлардан намуналар топширилди. Натижада “Шарқ унсимон қурти” ва бактериал касалликларни тарқатувчи “Кулранг замбруғ” каби карантин остидаги зараркунандалар аниқланди. Бу зараркунандалар билан зарарланган маҳсулотлар қоидага биноан йўқ қилинди.

Мутахассисларимиз аҳоли орасида олиб бориладиган тарғибот ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Жумладан, ўсимликлар карантини йўналишидаги қонунлар ва меъёрий ҳужжатлар, карантин остидаги зараркунандалар ва уларнинг ўсимликлар дунёсига салбий таъсири ва уларнинг олдини олиш бўйича аҳолини хабардор қилиш мақсадида кўпгина семинарлар ва тарғибот тадбирлари ўтказиляпти.

Ж.МУРОТОВ, “Тошкент юк саройи” ўсимликлар карантини 
чегара маскани агроном инспектори.