Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Шарғункўмир”даги вазият юзасидан расмий баёнот берилди
11:28 / 2019-08-25


“Ўзбекистон темир йўллари” Акциядорлик жамияти “Шарғункўмир”да юз берган ҳолат бўйича расмий баёнотини эълон қилди. 


“Ўзбекистон темир йўллари” Акциядорлик жамияти “Шарғункўмир”да юз берган ҳолат бўйича расмий баёнотини эълон қилди. Унда қайд этилишича, шу кунларда турли ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида жойлашган “Шарғункўмир” АЖда жорий йилнинг 14-15 август кунлари ходимлар томонидан иш ташлашлар бўлиб ўтгани ҳақида маълумот берилган. Ушбу ҳолат бўйича махсус ишчи гуруҳ ташкил этилди. 

"Ишчи гуруҳ – “Ўзбеккўмир” АЖ бош директори ўринбосари (гуруҳ раҳбари), “Ўзбеккўмир” АЖ ижро интизомини назорат қилиш бўлими бошлиғи, Иқтисодий таҳлил ва прогнозлаш бошқармаси бўлим бошлиғи ўринбосари, Юридик бошқарма юрисконсульти, Ички аудит хизмати аудитори, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ касаба уюшмаси Республика Кенгаши бўлим мудири, Меҳнат муҳофазаси, техника ва саноат хавфсизлиги Сурхондарё бошқармаси бош мутахассиси, “Термиз МТУ” УКнинг Ходимлар ва ижтимоий масалалар бўлим бошлиғи ва Касаба уюшмаси ҳудудий қўмита раисидан ташкил топган бўлиб, “Шарғункўмир” АЖ корхонасида ишлаб чиқариш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилган. Баёнотда таъкидланишича, тушунмовчиликлар юзасидан барча ишчи-хизматчиларга тўлиқ маълумот берилган, жумладан, ходимларга ойлик маошларини белгиланиш тартиби, мукофот пуллари ҳақида ҳам тушунтириш ишлари олиб борилди. Шундан сўнг ходимлар яна иш жойларида ўз ишларини давом эттиришган.  Махсус комиссия норозилик ҳолатларини атрофлича ўрганиб чиқди. Натижада 9 нафар мансабдор шахс ўз лавозимидан озод этилди. Мазкур корхонада ишчи-хизматчилар учун яратилган шарт-шароитлар, корхонанинг иқтисодий-ижтимоий ҳолатларини тўлиқ ўрганиш мақсадида ишчи гуруҳ мутахассислари “Шарғункўмир” АЖда ўз ишини давом эттирмоқда", дейилади баёнот матнида.

Маълумот учун, корхона бўйича ўртача иш ҳақи миқдори 2 343 минг сўмни ташкил этади, жумладан асосий фаолият билан шуғулланадиган касб эгалари бўйича:

- Кўмир қазиб олиш забойнинг кон ишчиси (ГРОЗ) - 3 800 минг сўм;
- Ер ости электрчилангари – 2 100 минг сўм;
- Ер ости мустаҳкамловчиси – 2 490 минг сўм ташкил этади.

Корхона ишчиларини ишлаб чиқариш кўрсаткичларига боғланган ҳолда мукофотлаш Низомлари ишлаб чиқилиб, тасдиқланган. Ер ости усулда кўмир қазиб олувчи ва лаҳмлар ўтувчи асосий касб эгалари учун ишбай иш ҳақи тизими ишлаб чиқилган барча бажарадиган ишлари бўйича хронометраж кузатувлар асосида таннархлар ишлаб чиқилган.

2019 йил 1 август куни ҳолатига жамиятда тасдиқланган штат жадвали бўйича иш ўрни 596 тани, амалда ходимлар сони 542 кишини ташкил этиб бугунги кунда 54 та (жумладан, дирекция – 21 та, “Шарғункумир” АЖ бўйича 33 та) вакант иш ўринлари мавжуд.