Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Шарқ тароналари” — мусиқа олами меросини ўзида акс эттирган фестиваль
12:19 / 2019-08-28

Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган “Шарқ тароналари” XII халқаро мусиқа фестивали давом этмоқда. Фестивалда дунёнинг 75 та давлатдан 340 нафар хонандаю созанда иштирок этмоқда.


“Шарқ тароналари – 2019”

Самарқанд шаҳрида “Шарқ тароналари” XII халқаро мусиқа фестивали давом этмоқда. Фестивалда дунёнинг 75 та давлатдан 340 нафар хонандаю созанда иштирок этмоқда.

“Шарқ тароналари” XII халқаро мусиқа фестивалининг расмий очилиш маросимида фахрий меҳмон сифатида қатнашган Япониянинг Нара шаҳри мэри Мотонобу НАКАГАВА ЎзА мухбирига интервью берди.

– Мамлакатларимиз бир-биридан олисда бўлса-да, Буюк ипак йўли орқали амалга оширилган савдо-сотиқ алоқалари доим фаол бўлган. Нара шаҳри жаҳон халқлари маданий мулоқотида ҳам муҳим ўрин тутган Буюк ипак йўлининг шарқий нуқтасида, Ўзбекистон эса марказида ҳисобланади.

Бир неча йил аввал Бухоро, Шаҳрисабз, Фарғона, Тошкент шаҳарларида бўлганман. Бу сафар Самарқанд шаҳри ҳокимининг таклифига кўра, расмий ташриф билан келдим. Сафарим “Шарқ тароналари” фестивалига тўғри келди. Унинг очилиш маросимида иштирок этдим. Бу шодиёна менда катта таассурот қолдирди. Ростини айтсам, бу қадар улуғворлик ва кўтаринкиликни, катта ҳозирлик кўрилишини кутмаган эдим. Мамлакатингизда, ҳақиқатан ҳам, улкан ўзгаришлар жараёни кечмоқда. Буни Президент Шавкат Мирзиёев олиб бораётган сиёсатнинг ижобий натижаси дейиш мумкин. 

“Шарқ тароналари” кўплаб давлатларнинг маданияти, қадриятларини, мусиқа меросини ўзида акс эттирган бетакрор фестиваль. Халқларни бирлаштириш борасида муҳим аҳамиятга эга. Регистон майдонида ўтаётгани эса унга янада кўтаринкилик бахш этиб турибди. Президент Шавкат Мирзиёев ўз нутқида айтганидек, кўркам ва муҳташам Регистон майдонига қадам қўйган ҳар бир санъаткор миллати, тили ва динидан қатъий назар, башарият фарзанди сифатида дилларни дилларга, элларни элларга боғлайди.