Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шарқ халқлари анъанавий мусиқаси қандай ривожланган?
18:29 / 2019-08-27

Самарқанд шаҳрида “Шарқ тароналари” XII халқаро мусиқа фестивали доирасида “Шарқ халқлари анъанавий мусиқа санъатини ривожлантириш истиқболлари” мавзуида халқаро илмий-амалий конференция бошланди.


Самарқанд шаҳрида “Шарқ тароналари” XII халқаро мусиқа фестивали доирасида “Шарқ халқлари анъанавий мусиқа санъатини ривожлантириш истиқболлари” мавзуида халқаро илмий-амалий конференция бошланди.

Анжуманнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б.Сайфуллаев “Шарқ тароналари” мусиқа фестивали кунлари анъанавий тарзда ўтказиладиган илмий анжуманлар шарқ халқлари мусиқа санъати тарихи, ўзига хос анъаналари ва бугунги истиқболларини ўрганиш, тарғиб қилишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Бу галги конференцияда Шарқ мусиқасининг шаклланиши ва ривожланиши билан боғлиқ долзарб муаммолар, “устоз-шогирд” анъаналари, қадимий мусиқа санъатини авайлаб асраш масалалари муҳокама қилинмоқда. Унда АҚШ, Буюк Британия, Хитой, Корея Республикаси, Россия, Қозоғистон, Озарбайжон, Эрон, Афғонистон, Франция, Норвегия, Молдова давлатлари ва юртимиздан 30 га яқин санъатшунос ва тарихчи олим, бастакор иштирок этмоқда.

Конференция дастуридан маърузалар, олим ва тадқиқотчиларнинг тақдимотлари ўрин олган.