Шанхайнинг Пудун туманида бахтсиз ҳодиса юз берди
Шанхайнинг Пудун туманида ишлаб чиқариш ускуналари вайроналари остида 6 киши қолиб кетди, — дея хабар бермоқда “ТАСС”.
Ҳодиса чоршанбага ўтар кечаси саноат зоналаридан бирида содир бўлган. Воқеа тафсилоти ва сабабларига аниқлик киритилмаган. Жабрланганларнинг аҳволи ҳақида аниқ маълумот йўқ.
Айни пайт бахтсиз ҳодиса ҳудудида қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.
Улуғбек Маҳмирзаев