Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шанхайдаги касалхонада беморларга ҳужум уюштирилди
18:35 / 2022-07-10

Шанхайдаги шифохоналардан бирида номаълум эркак қўлида пичоқ билан одамларга ташланди. Натижада 4 киши яраланди. «РИА Новости»нинг бу хабари Хуанпу тумани жамоат хавфсизлиги бошқармаси маълумотига асосланган.

Шанба куни маҳаллий вақт билан 11.30 да полицияга "Жуйцзинь" касалхонасида беморларга ҳужум уюштирилгани ҳақида маълумот келди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари зудлик билан воқеа жойига етиб боришди ва пичоқ тутган одам шифохонанинг амбулатория бўлимида кўпчиликни гаровда ушлаб турганига гувоҳ бўлишди.

Жиноятчи гаровдагилардан яна бирини жароҳатламоқчи бўлганда полиция ходимлари эркакка қарата ўқ узишди ва уни яралашди.

Ҳужумга учраганларга тезкор тиббий ёрдам кўрсатилди, уларнинг ҳаёти хавф остида эмас.

Қўлга олинган жоҳил кишининг асл нияти ҳозирча номаълум. Ҳодиса юзасидан тергов олиб бориляпти.