Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Шанхай кубоги" ғолиблари аниқланди
12:47 / 2021-12-20

Халқаро футбол куни муносабати билан Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси маркази ва Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси ҳамкорлигида Тошкентда фаолият юритаётган дипломатик ваколатхоналар ўртасида мини футбол бўйича "Шанхай кубоги" мусобақаси бўлиб ўтди.

Пойтахтнинг "Чиғатой" спорт мажмуасида ўтказилган мусобақада Кувейт, Россия, Ҳиндистон элчихоналари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси ва Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси маркази футбол жамоалари қатнашди.

Биринчи ўринни эгаллаган – Россия элчихона жамоасига «Шанхай кубоги» топширилди. Иккинчи ва учинчи ўринларни қўлга киритган Ўзбекистон бадиий академияси ва ШҲТ маркази жамоаларга эса диплом ва медаллар тақдим этилди.

Шунингдек, "Энг яхши ўйинчи", "Энг яхши тўпурар", "Энг яхши дарвозабон" номинациялари бўйича ғолиблар ҳам аниқланди.

 


Мафтуна КАРИМОВА,ЎзА