Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шанхай кинофестивали иштирокчиларни яна бевосита учрашувга чорлайди
20:14 / 2023-04-05

Жорий йил 9 июнь куни 25-Шанхай халқаро кинофестивали старт олади. Мазкур анжуманнинг 30 йиллиги, ниҳоят, тўлиқ офлайн-форматда нишонланади, деб ёзди “Синьхуа”.

Фестиваль доирасида халқаро ҳамкорлик, кино таълими соҳасида инновация, кино ва технология интеграцияси мавзуларига, шунингдек илмий-фантастик фильмлар намойишига бағишланган 10 дан зиёд форум ташкил этилади.  

17 июнь куни Шанхай Катта театрида “Олтин кубок” мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтса, фильмларнинг бутун шаҳар бўйлаб намойиши 18 июнда якунланади.

“Олтин кубок” мукофоти эгалари жами бешта – тўлиқ ва қисқа метражли, ҳужжатли, анимацион фильмлар ҳамда Осиёнинг янги истеъдодлари йўналишларида аниқланади.

Нашр маълум қилишича, илк бор 1993 йил ўтказилган мазкур кинофестиваль мегаполисни халқаро маданият марказига айлантирган.

Г.Абдуллаева, ЎзА