Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шамолли нега туризм қишлоғи эмас?
15:27 / 2022-05-19

ФОТОРЕПОРТАЖ

Самарқанд вилояти Қўшработ туманининг Шамолли қишлоғи шарқироқ булоқ суви, салқин ҳавоси ва ўзига хос табиати билан кишини жалб этади. Айниқса, жазирама кунларда бу ҳудуд табиат қўйнида дам олиб, ҳордиқ чиқаришни истаганлар билан гавжум бўлади.
Ҳафтанинг дам олиш кунлари бу ердаги сой бўйидан бўш жой топиш амримаҳол. 

Хуллас, минглаб аҳоли оилавий, дўстлар даврасида ҳордиқ чиқараётган бу маскан нима учун эътибордан четда? Ички туризмни ривожлантириш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилаётган бир пайтда бундай табиий туристик марказларда хизмат кўрсатиш ва сервисни йўлга қўйиш мумкин эмасми? Шамоллини туризм қишлоғига айлантириш имкониятларидан нега фойдаланилмаяпти?

Бу каби саволларимизга жавобан мутасаддилар Шамоллига ҳам эътибор қаратса, ажаб эмас.

[gallery-7172]

Алишер ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА