Шахснинг бармоқ изини олиш учун қора бўёқ суртиш шарт эмас...
Фарғона вилояти ИИБ эксперт-криминалистика бўлимига рақамли технологиялар жорий этилмоқда. Маълумки, бугунги кунгача ички ишлар органларига олиб келинган шахсларнинг бармоқ излари эски анъанавий усулда, яъни шахснинг қўл бармоқларига қора бўёқ суртиш орқали олинган.
Фарғона вилояти ИИБ эксперт-криминалистика бўлимига рақамли технологиялар жорий этилмоқда. Маълумки, бугунги кунгача ички ишлар органларига олиб келинган шахсларнинг бармоқ излари эски анъанавий усулда, яъни шахснинг қўл бармоқларига қора бўёқ суртиш орқали олинган.
Эксперт криминалистика хизмати фаолиятига рақамли технологияларни жорий этиш мақсадида Россиянинг “Папилон” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган “ДС-30Н” дактилоскопик сканерлари Фарғона вилоятига келтирилди.
Жорий йилнинг 8 апрелидан бошлаб илк бор Фарғона шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасида фуқароларнинг бармоқ изларини дактилоскопик сканер ёрдамида олишни синовдан ўтказиш бошланди.
Жорий этилаётган усул ички ишлар органлари ходимларининг ишини осонлаштириб, уларни тезкорлигини оширади. Шу билан бирга ходим ва фуқаро ўртасида ўзаро ҳурмат, қонунийлик ва тиббий соғлом муҳитни яратади.
Мазкур усулнинг ўзига хослиги қуйидагиларда намоён бўлмоқда:
-ҳар бир шахсни бармоқ изини олишдан аввал сканер антисептик воситалар билан тозаланади ва гигиеник талабларга тўла жавоб беради;
-бармоқ изларини олишда ИИОлари ходими фуқаронинг қўлига тегиниши, бармоғини куч билан босиши ва айлантириши шарт эмас;
-фуқаро бармоқ изини 2 дақиқа давомида эркин равишда ўзи сканерлайди.
Шунингдек, дактилоскопик сканерларни қўлланилиши орқали моддий харажатлар, ходимларнинг ортиқча меҳнати ва иш вақти тежалади.
Энг асосийси, электрон дактокарталарни марказий тизимга масофадан киритиш, текшириш ва бир неча дақиқада шахсини аниқлаш орқали ички ишлар органлариларининг тезкорлигини оширади. Бу эса фуқароларга ортиқча ноқулайлик туғдиришни олдини олади.
Дактилоскопик сканер ихчам, қулай ва осонлик билан бошқа манзилга кўчириб юрилиши сабабли ҳодиса жойларида ҳам самарали фойдаланиш мумкин.
Синов натижаларига кўра ушбу амалиёт бошқа ҳудудий ички ишлар органлариларига ҳам жорий этиш назарда тутилган.