English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шахсий ривожланиш режангиз борми?
11:40 / 2019-09-18

Хўш, ижодий салоҳиятингиз, сиздан талаб қилинаётган кўникма ва сиздаги мавжуд кўникма бир хилми?


Хўш, ижодий салоҳиятингиз, сиздан талаб қилинаётган кўникма ва сиздаги мавжуд кўникма бир хилми? Лидерлик қобилиятингиз етарли даражада шаклланганми? Шахсий ривожланиш режангиз борми? Давлат хизматчиси ўз ҳис-ҳаяжонини жиловлаш қобилиятига эгами? 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташаббуси билан Буюк Британия Қироллиги (UK GPI-Government Partnerships International) билан халқаро ҳамкорлик доирасидаги келишувларга асосан бошқарув тизимида давлат хизматчиларининг билим ва кўникма малакаларини оширишга қаратилган семинар мана шундай саволлар доирасида ташкил этилди. 

Навоий вилоят адлия бошқармаси ҳамда Навоий вилоят давлат хизматлари маркази ходимлари иштирок этаётган семинарни Буюк Британия Қироллиги миллий давлат бошқарув мактаби эксперти Тове Стин Соренсен олиб бормоқда.

Семинардан кўзланган асосий мақсад-давлат хизматчиларининг ўз касби доирасида ижодий салоҳиятини ошириш, бугун ходим сифатида фаолият кўрсатаётган кадарларда бошқарув малакаси ва кўникмалари, инсоний муносабат ва муомала психологиясини шакллантиришдир. 

Қолаверса, давлат бошқаруви ҳамда адлия соҳасида лидерлик қобилиятини амалга оширишдаги муаммолар, ҳуқуқий муносабатларга киришадиган адлия ходими учун ҳис-ҳаяжоннинг ножўя таъсирини бартараф этишга кўмаклашишдан иборатдир. 

Ўз-ўзидан давлат хизматларида хизмат кўрсатиш тармоқлари кенгайиб бормоқда. Талаб кучли. Аммо ресурс чекланган. Мана шундай пайтда ходимда ижодий фаоллик, муаммо ечимига креатив ёндашишдек қобилиятни шакллантириш эса бу туганмас ресурсдир. Мақсадимиз, вазирлик тизимидаги ходимларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, уларда бошқарувлик қобилиятини шакллантириш орқали адлия тизими ва давлат хизматлари марказининг туман, шаҳар бўлимлари учун креатив фикрлайдиган мулоҳазали кадрларни тайёрлашдан иборатдир. Чунки, Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил кадрларни қўллаб-қувватлаш йили деб эълон қилинган. Ўқув машғулотларини инглиз тилида ташкил этишдан мақсад эса уларнинг хорижий тил билиш қобилиятини ошириш ҳамда хорижий давлатларнинг ҳуқуқий муносабатлар тизимини ўрганиш учун имконият яратишдан иборат. Бу эса уларнинг шахсий ривожланиш режаларини амалга оширишга имкон яратади дейди Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги масъул ходими Муштарий Мадраҳимова. 

Маълумот учун: (UK GPI-Government Partnerships International) Буюк Британия Бирлашган Қироллиги давлат хизматининг алоҳида адоралараро бўлинмаси ва илғор тажриба маркази ҳисобланади. 

Ушбу ташкилот алоҳида халқаро шериклар билан давлат хизмати ва давлат секторидаги ислоҳотлар доирасида маслаҳат, қўллаб-қувватлаш ва амалий ёрдам кўрсатиш учун ҳамкорлик қилади. 

Шербек Зайниев, 
Навоий вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи