Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шахсий ҳимоя воситаларисиз юриш билан боғлиқ 141 ҳолат аниқланди
17:31 / 2020-03-28

Мамлакатимизда короновирус инфекцияси оммавий тарқалиб кетмаслиги учун кўчаларда, жамоат жойларида фуқароларнинг махсус ҳимоя воситалари, хусусан тиббий ниқоблардан фойдаланган ҳолда бўлиш тартиби жорий этилган эди.


Мамлакатимизда короновирус инфекцияси оммавий тарқалиб кетмаслиги учун кўчаларда, жамоат жойларида фуқароларнинг махсус ҳимоя воситалари, хусусан тиббий ниқоблардан фойдаланган ҳолда бўлиш тартиби жорий этилган эди. 

Шунга қарамай, жойларда белгиланган тартибга риоя этмаётган шахслар учрамоқда. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати маълум қилишича, Ички ишлар органлари ва санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари томонидан 26-март кунига Оролбўйи туман ва шаҳарларида жамоат жойларида фуқароларнинг махсус ҳимоя воситалари, хусусан тиббий ниқобсиз юриши билан боғлиқ 141 та ҳолат аниқланди. Қоидаларни бузганлар орасида кекса ёшдагилар, болалар ва болали оналар учрамоқда. Аксариятини эса савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари ходимлари, ҳайдовчилар ташкил этади. Уларга нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Бугунги кунда аҳоли ҳеч қандай сабабсиз кўчага чиқмаслик, мавжуд қонун-қоидаларга амал қилиш, жамоат жойларида шахсий ҳимоя воситалари, тиббий ниқоблардан фойдаланиш борасида қатъий огоҳлантирилишига қарамасдан, айрим фуқаролар нафақат ўзининг, балки бошқаларнинг ҳаётини хавф остида қолдириб, эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузишга йўл қўймоқда.