English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шаҳзода Уильям Саудияга илк ташрифини амалга оширади
10:51 / 2026-01-22

Уэльс шаҳзодаси Уильям Британия ҳукумати илтимосига биноан, февраль ойида Саудия Aрабистонига илк расмий ташрифини амалга оширади. Бу ҳақда Кенсингтон саройи маъмурияти маълум қилган.

Таъкидланишича, 2027 йил нишонланадиган Қироллик ва Подшоҳлик ўртасида дипломатик муносабат ўрнатилганининг 100 йиллиги яқинлашаётгани муносабати билан уюштирилаётган сафар давомида томонлар савдо, энергетика ва сармоявий соҳалардаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қиладилар.

Шу тариқа Шаҳзода Уильям 9-11 февраль кунлари ўзининг бу йилги илк хориж расмий сафарига чиқади.

Мазкур ташрифга Буюк Британия Бош вазири Кир Стармер сўрови асос бўлган.

Г.Сатторова, ЎзА