Шаҳзода Абдулазиз Олимпия қишлоғида спортчилар билан учрашди
Саудия Арабистони Подшоҳлиги ахборот агентлиги “SPA” Олимпия ва Паралимпия қўмитаси раиси, XXXIII Ёзги Олимпия ўйинлари делегацияси раҳбари шаҳзода Абдулазиз бин Турки бин Файсал мамлакат спортчилари билан учрашганини ёритди.
Париж ўйинларида Саудиядан етти эркак, уч аёл спортчи енгил атлетика, от спорти, сузиш ва таэквондо бўйича қатнашади.

Шаҳзода спортчиларга мурожаат қиларкан, уларнинг Олимпиададаги илк иштироки фаолиятидаги муҳим қадам экани, улар Саудия учун жаҳон майдонида яхши ўйин кўрсатишига ишонишини таъкидлади.
Муҳаррама Пирматова, ЎзА