Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шаҳрихонлик ёшларга ер майдонлари ажратилмоқда
17:10 / 2024-03-19

Мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш, уларнинг доимий даромад манбаини шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, бу борада Шаҳрихон туманида ҳам эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг тегишли топшириғига асосан, маҳаллалардаги ўрганишлар жараёнида тумандаги “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар орасидан ер олиб, деҳқончилик қилиш истагидаги йигит-қизлар рўйхати шакллантирилди. 

Шу кунларда туман ҳокими, сектор раҳбарлари иштирокида ана шу ёшларга деҳқончилик қилиб, даромад топишлари учун ўзлари яшаётган ҳудудлардаги унумдор ва суғоришда муаммо бўлмайдиган ер майдонларидан 15 сотихдан ажратиб берилмоқда. 

[gallery-16502]

– Бирор касб ёки ҳунарнинг бошини тутмадим, – дейди Дўлан маҳалласида яшовчи Ҳусанбой Ҳамрабоев. – Ишсизман, шу боис, “Ёшлар дафтари”га киритилган эдим. Бугун мен каби кўплаб ёшларга ер ажратиб берилди. Энди деҳқончилик қилиб, даромад олиш, ота-онамизга кўмаклашиш имконига эга бўлдик. Ушбу имкониятдан самарали фойдаланишга астойдил ҳаракат қиламан. Бунинг учун Юртбошимизга мингдан-минг раҳмат. 

Ажратиб берилган ер майдонлари нафақат ёшлар бандлигини, балки қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари мўл-кўллигини таъминлашга хизмат қилади.

Ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш, кўмакка муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш ва даромадларини оширишга қаратилган бу каби амалий ишлар туманнинг барча массивларида давом этмоқда. 

Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари