French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шаҳрихонда “Ёшлар боғи” барпо этилмоқда
16:45 / 2021-11-13

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Андижон вилояти Шаҳрихон тумани Байроқ маҳалласи ҳудудида “Ёшлар боғи” барпо этилмоқда.

Туман ҳокими Ҳикматулло Дадахонов, сектор раҳбарлари бошчилигида боғ барпо этишдек хайрли ишда меҳнат фахрийлари, кенг жамоатчилик вакиллари, айниқса, ёшлар фаол иштирок этмоқда.  

Маҳалла четидаги зовурнинг четлари хас-хашаклардан тозаланиб, замонавий техникалар ёрдамида тексланди, қўшимча ер ўзлаштирилди. Натижада 2 гектар ер майдони тайёрланди. Айни кунларда бу ерга 2 минг туп манзарали ва мевали кўчатлар ўтқазиш ишлари олиб борилмоқда.  

[gallery-4655]

– “Ёшлар боғи”ни ташкил этишда туман ёшлари фаол иштирок этмоқда, – дейди Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими раҳбари Иқболжон Худойбердиев. – Ҳозирга қадар павлония, бехи кўчатлари ўтқазилди. Кўчат экиш ишлари давом этмоқда. Келгусида ушбу боғ Шаҳрихоннинг энг кўркам, яшил ҳудудларидан бирига айланади.  

Умуман, айни кунларда дарахт экиш, кўкаламзорлаштириш доирасидаги долзарб 40 кунлик туманнинг барча маҳаллаларида уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.  

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,

З. УМРЗОҚОВ (сурат),

ЎзА