Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шаҳрихонда давлат хизматлари кўрсатиш сифати яхшиланди
15:55 / 2020-12-10

Андижон вилояти Шаҳрихон туманида Давлат хизматлари марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Сектор раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида марказ очилишига бағишланган тадбирда вилоятдаги барча туман ва шаҳар Давлат хизматлари марказлари фаолияти такомиллаштирилиб, хизмат кўрсатиш сифати, кўлами ва савиясини юксалтириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги таъкидланди.

Президентимизнинг Давлат хизматлари марказлари биноларини ташкил этиш юзасидан қабул қилинган қарори ижроси доирасида Андижон вилояти туман ва шаҳарларида Давлат хизматлари марказлари учун янги бинолар барпо этилмоқда. Жумладан, Шаҳрихон туманидаги Давлат хизматлари марказининг белгиланган стандартларга жавоб бермайдиган, мижозларнинг келиб кетиши, хизматлар кўрсатилишида қатор ноқулайликлар туғдирадиган, нафақат фуқароларга, балки ишловчи ходимлар учун ҳам зарур шарт-шароитлар яратилмаган эски биноси ўрнида янги бино  қад ростлади.  

Айни кунда Шаҳрихон туманида 350 минг нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Шунингдек, 13 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатади. Туман Давлат хизматлари маркази орқали аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига белгиланган давлат хизматлари кўрсатиб келинмоқда.  

Барча шароитларга эга Марказнинг янги биноси зарур техник жиҳоз ва воситалар билан таъминланган бўлиб, бу ерда жисмоний ва юридик шахсларга 140 дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилади. Марказда бир вақтнинг ўзида 10 нафар, бир кунда 200 нафар фуқарога хизмат кўрсатиш имконияти мавжуд.

Замонавий тарзда жиҳозланган, кенг ва ёруғ хоналар, кутиш заллари, инвесторлар хонаси мижозларнинг хизматлар билан боғлиқ оғирини енгил қилади. Бундан ташқари, бўш вақтидан унумли фойдаланиб, навбатсиз хизматлардан фойдаланиш истагидаги фуқаролар учун ўз-ўзига хизмат кўрсатиш жойи ҳам ташкил этилган.  

Марказда электрон навбат тизими жорий этилган. Мавжуд мониторлар орқали давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги янгиликлар, давлат хизматлари олиш тартиблари тўғрисидаги роликлар мунтазам намойиш этиб борилади.

Ҳозирга қадар вилоятнинг Андижон, Балиқчи, Бўстон, Марҳамат, Улуғнор туманларида Давлат хизматлари марказлари учун замонавий, барча қулайликларга эга янги бинолар қурилиб, ишга туширилган. Жорий йил охирига қадар қурилиши олиб борилаётган яна 4 та марказ биносининг фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган.  

Янги бинонинг ишга тушиши билан аҳоли тез, сифатли, қулай ва шаффоф давлат хизматларидан фойдаланиш имконига эга бўлди. Бу туманда давлат хизматлари кўрсатиш сифати янада юқори даражага кўтаради.

[gallery-357]

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА