French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шаҳрихонда 41 миллион 757 минг сўм миқдоридаги алимент қарздорлик тўлиқ ундириб берилди
18:05 / 2021-01-12

Мажбурий ижро бюроси Андижон вилоят бошқармаси, унинг шаҳар, туман бўлимлари томонидан алимент билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида зарур ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, алимент тўлашдан бўйин товлаб юрган шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўрилмоқда.

Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан алимент буйича қарздор Н.Қосимовдан собиқ турмуш ўртоғи З.Қосимова фойдасига уч нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар ой топган даромадининг 3/8 қисми миқдорида алимент ундириш кўрсатилган. Бироқ, Н.Қосимов алимент тўлаш бўйича мажбуриятларини ўз вақтида бажармасдан келганлиги оқибатида қарздорлик миқдори 41 миллион 757 минг сўмга етган.

Мажбурий ижро бюроси Шаҳрихон туман бўлими ижрочилари томонидан қарздорга алимент тўловларига бефарқлик билан қараш, болаларини таъминотсиз қолдириш қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилишига сабаб бўлиши ҳақида тушунтирилган.

Олиб борилган тушунтириш ишлари ва ижро ҳаракатлари натижасида қарздор Н.Қосимов 2020 йилнинг якунига алиментдан бўлган барча қарздорлигини бартараф этди. Яъни у жами 41 миллион 757 минг сўм алимент пулини тилхат асосида З.Қосимовага топширди.

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, ЎзА