Шаҳрихон туманига “Ҳунармандлар шаҳри” мақоми берилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Қўқон шаҳрида ўтаётган III-Халқаро ҳунармандчилик фестивали доирасида Андижон вилояти павильонида тарихий воқеа рўй берди. Шаҳрихон туманига Халқаро “Ҳунармандлар шаҳри” мақоми берилиб, махсус сертификат тантанали равишда топширилди.
Тадбирда шаҳарнинг мазкур номга сазовор бўлишида Шаҳрихон пичоқчилик ва дўппидўзлик анъаналари муҳим ўрин тутгани алоҳида таъкидланди.
Маросимда маҳаллий ва хорижий ҳунармандлар, маданият арбоблари ҳамда расмийлар иштирок этди. Айни кунда фестивалга ташриф буюрган меҳмонлар ҳунармандлар томонидан тайёрланган маҳсулотлар кўргазма-савдосини томоша қиляпти. Шаҳар кўчалари ва павильонларда байрамона кайфият ҳукм сурмоқда.
[gallery-25389]
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА