Шаҳрихон туманидаги “Буюм бозори”да ёнғин содир бўлди
Кеча тунда Шаҳрихон тумани маркази, Шаҳрихонлик маҳалласи ҳудудидаги халқ ичида “Буюм бозори” деб аталадиган якка тартибдаги тадбиркор Фотимахон Усмонова томонидан ташкил этилган савдо расталарида ёнғин содир бўлган.
– Ёнғин ҳақида туман Фавқулодда вазиятлар бўлимига кеча соат 23 дан 30 дақиқа ўтганда хабар келиб тушган, – дейди Шаҳрихон тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи, подполковник Илҳомжон Ортиқов. – Воқеа жойига 10 та ёнғин-қутқарув экипажи зудлик билан етиб борди. Уларнинг саъй-ҳаракати билан ёнғин қисқа фурсатда бартараф этилди.
[gallery-15650]
Мутасаддиларнинг таъкидлашича, ҳозир ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари, ёнғин кўлами, кўрилган моддий зарар миқдори ўрганилмоқда.
Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ёки қурбон бўлган фуқаролар йўқ.
Ф. Убайдуллаев,
З. Умрзоқов (сурат),
ЎзА мухбирлари