Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шаҳрисабзнинг чегара қишлоғидан 10 нафар йигит-қиз Самарқанд давлат тиббиёт институтида ўқитилади
15:52 / 2021-05-05

Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Амрилло Иноятов ва Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Равшан Тўлаков Шаҳрисабз туманидаги тоғли, олис чегара ҳудудидаги Кўл қишлоғида бўлиб, аҳолининг тиббиётга доир муаммоларини ўргандилар.

Вазирнинг биринчи ўринбосари ҳудудда врачлар танқислиги муаммосини ҳал этиш учун Кўл, Ғилон ва атрофдаги бошқа қишлоқлар аҳолиси вакилларидан 10 нафар ёш йигит-қизни Самарқанд давлат тиббиёт институтида мазкур олий ўқув юрти ҳисобидан ўқитиб бериш бўйича зарур чора-тадбирлар белгиланишини маълум қилди,  дейилади вазирлик хабарида.