Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шаҳрисабзлик 103 ёшли бобо овоз берди
12:48 / 2023-04-30

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳридаги Файзобод маҳалласи аҳолиси ҳам Ўзбекистон Республикаси референдумида фаол иштирок этмоқда.

Мазкур маҳалладаги 95-референдум участкаси овоз берувчилар билан гавжум. Маҳалланинг энг кекса нуронийси, бу йил ўзининг 103 ёшини нишонлаётган Тош бобо Шамсиев ҳам референдум участкасига келди.  

 – Бундай воқеликка, келажак авлод тақдирини ҳал этадиган масалага фақат бефарқ одам жим қараб туради, – дейди у. – Шунинг учун ҳам биров уйга боришини кутиб ўтирмасдан ўзим келавердим.   

Шундай қутлуғ ёшда эртанги кун тақдири учун дахлдорлик ҳиссини туйиб, ўз фуқаролик ҳуқуқидан унумли фойдаланаётган Тош бобо каби нуронийлар нафақат хонадонларимиз, балки эл-юртимиз файзи, дуогўйларимиздир. Уларнинг фаоллиги референдум жараёнида барчага ўрнак.  

Ўлмас Баротов, ЎзА.