Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шаҳрисабзда "Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!" фестивали бўлиб ўтди
23:08 / 2021-06-15

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида "Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!" фестивали бўлиб ўтди.

Вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари, Ёшлар ишлари агентлиги, маданият, туризм ва спорт бошқармаси, ёшлар иттифоқи ҳамда бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида  13-15 июнь кунлари “Биз Aмир Темур авлодлари, унга издош бўламиз!” шиори остида ўтган ёшлар фестивалда беш муҳим ташаббус доирасида маданий-маърифий тадбирлар, тарихчи олимлар билан учрашувлар, китобхонлик, мушоира кечалари, интеллектуал беллашувлар, турли кўрик-танловлар, ёшлар шоулари, кўнгилочар чиқишлар ва спорт мусобақалари ташкил этилди.

Юқори кайфиятда ўтган фестиваль якунида ёшлар учун гала-концерт уюштирилиб, танлов ғолиблари, иқтидорли ёшлар, спортчилар, журналист ва блогерлар пул мукофотлари билан тақдирланди.

[gallery-2801]

Жамшид НОРҚОБИЛОВ (сурат), ЎзА