Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шаҳрисабз — Соҳибқирон ҳаёти ва фаолиятини ёдга солувчи марказ (+видео)
20:14 / 2026-03-03

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳри — Соҳибқирон Амир Темур ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ тарихий мерос масканларидан бири. Шаҳарда турли ёдгорликлар, музейлар ва маданий обидалар жойлашган. 2019 йилда ташкил этилган Шаҳрисабз давлат музей-қўриқхонасида 35 мингдан ортиқ экспонат сақланиб, улар орасида қадимий археологик топилмалар, темурийлар даври буюмлари, этнографик ашёлар ва ноёб қўлёзмалар бор.

Амир Темур даврига оид буюмлар ва уларнинг рамзий маънолари залларда ўз аксини топган. Турли кийим-кечаклар, ҳунармандчилик буюмлари ва шахсий зарб қилинган тангалари орқали ўша даврнинг маданий ва ижтимоий ҳаётини чуқурроқ англаш мумкин. Ҳар бир экспонат ўзига хос ҳикояни айтиб, Соҳибқироннинг ҳаётидаги муҳим воқеалар, ғоялари ва дунёқарашини очиб беради.

[gallery-27935]

Амир Темурнинг бунёдкорлик ишлари ҳам унинг буюклигини намоён этади. Самарқанд ва Шаҳрисабзда қурилган жаҳоншумул меъморий ёдгорликлар бугунги кунда ҳам ўзининг гўзаллиги ва улуғворлиги билан ажралиб туради. Бу обидалар нафақат меъморчилик санъатининг чўққиси, балки ислом оламининг маданий ва диний марказларига ҳам айланган.

Шаҳрисабздаги музей-қўриқхона Амир Темурнинг ҳаёти ва фаолиятига оид энг муҳим манбаларни ўзида жамлаган. Бу ерда сақланаётган кўплаб тарихий артефактлар, ҳунармандчилик ва ҳарбий ашёлар, кийим-кечаклар ва шахсий буюмлар ҳар бири ўзига хос ҳикояни айтиб, бизни ўтмишга саёҳат қилдириб, Соҳибқироннинг ҳақиқий сиймосини, куч-қудрати ва фазилатларини намоён этади.

Амир Темур нафақат буюк саркарда, балки давлат арбоби, бунёдкор ва маънавият ҳомийси сифатида ҳам тарихда абадий ном қолдирган. Шаҳрисабздаги музей-қўриқхона Соҳибқирон ҳаёти ва фаолиятини ёдга солувчи бебаҳо хазина бўлиб, ёш авлодни тарихий меросга ҳурмат ва ғурур билан қарашга ундайди.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/_060Fyp5WME" title="Shahrisabz — Sohibqiron hayoti va faoliyatini yodga soluvchi markaz" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Жамшид НОРҚОБИЛОВ (сурат ва видео), ЎзА