Шаҳина 15 ёшида Паралимпия ўйинларида совриндор бўлди
Франция пойтахти Париж шаҳри мезбонлик қилаётган XVII ёзги Паралимпия ўйинларининг аёллар ўртасидаги найза улоқтириш (F36) бўйича финал беллашувлари бўлиб ўтди.
Унда мамлакатимиз шарафини Шаҳинахон Йигиталиев ва Розияхон Эргашева ҳимоя қилди. Кескин ва муросасиз ўтказилган ушбу мусобақада Шаҳина, найзани 43.12 метрга улоқтириб, кумуш медални қўлга киритган бўлса, Розияхон 35.98 метр натижа қайд этиб, тўққизинчи ўринни эгаллади.
Маълумот ўрнида: айни вақтга келиб, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони сони 9 та олтин, 8та кумуш ва 6 та бронза медалга етди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА