Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шаҳид дронлари Кўрфаз давлатларига жиддий муаммо туғдирмоқда
06:24 / 2026-03-06

“Bloomberg” агентлиги ёзишича, Бирлашган Араб Амирликлари 20 000 долларлик Эрон дронларини ушлаш учун “Patriot” тизимидан фойдаланган. Ҳар бир PAC-3 тутгич қурилмаси тахминан 4 миллион доллар туради. Амирликлар ўзларининг ҳаво мудофааси тизими Эрон ракета ва дронларини тўхтатишда 90 фоиз муваффақият даражасига эга эканини таъкидлаган.

Амалиёт бошлангандан бери минглаб PAC-3 ишга туширилди. Бинобарин, “Lockheed Martin” 2025 йилгача атиги 600 дона шундай ракета ишлаб чиқарган.

What Are Patriot Missiles, and Why Does Ukraine Want Them? - The New York  Times

Пентагон раҳбарияти ёпиқ брифингда АҚШ қонун чиқарувчиларига Эрон “Shahed”лари кутилганидан кўра анча жиддий муаммо яратаётгани, АҚШ ҳаво мудофааси барча дронларни уриб тушира олмаслигини айтган.

Таъкидланишича, Эрон дронлари паст, секин учади. Айни ҳолат баллистик ракеталарни уриб туширишга мўлжалланган Америка ҳаво мудофааси тизимига кўп қийинчилик туғдирмоқда.

Lockheed Martin модернизуют ракету-перехватчик PAC-3 MSE для ЗРК Patriot с  помощью ИИ

Сўнгги хабарларга қараганда, Пентагон ва Форс кўрфази давлатлари шу кунларда Эрон дрон ҳужумидан ҳимояланиш учун Украина тутгичларини сотиб олиш бўйича музокара олиб боряпти. “Financial Times”  нашри Киев мудофаа саноати вакилларига таяниб ёзишича, Кўрфаз давлатлари захираси тез камаймоқда. Шу боис улар Киев тажрибасидан фойдаланиб, дронларга қарши курашишнинг арзонроқ усулларини излаяпти.

Украина атиги бир неча минг долларга тушадиган тутгичларни оммавий равишда ишлаб чиқармоқда. Бундай қурилмалар Россия Украина шаҳарларига қарши жуда кўп миқдорда фойдаланаётган “Shahed” дронларини йўқ қилишга қодир.

Война в Иране - США могут закупить украинские дроны для уничтожения Шахедов  | РБК Украина

Киев Яқин Шарқ мамлакатлари РАC-3 ракеталари ўрнига Украина тутгичларидан фойдаланса, Украинада кўпроқ “Patriot” ракеталарини сақлаб қолиш имкони пайдо бўлади, деб умид қилмоқда.

Манбаларга кўра, Украинада тахминан 1000 дона тутувчи қурилма бор. Ўнлаб компаниялар атиги бир неча минг долларга тушадиган кинетик тутгичлар – кичик, самолётга ўхшаш дрон ёки ўқ шаклидаги квадрокоптерларни ишлаб чиқармоқда.

С.Раҳимов, ЎзА