Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шаҳарсозлик: қонунчиликни бузганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик кучайтирилади
09:18 / 2024-03-26

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг йиғилишида “Сейсмик хавфсизликни таъминлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Қонун лойиҳаси билан шаҳарсозлик фаолияти соҳасида кўпайиб бораётган ноқонуний қурилишларнинг олдини олиш, тасдиқланган бош режаларга риоя этилишини таъминлашга қаратилган меъёрлар белгиланмоқда. Шаҳарсозликка оид қонунчилик талабларини бузганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарликни кучайтириш назарда тутилмоқда.  Инспекция ёки судларда содир этилиши мумкин бўлган коррупциянинг олдини олиш мақсадида маъмурий жарималар миқдорини ягона қилиб белгилаш, яъни амалдаги маълум бир суммадан маълум суммагача деган нормадан воз кечиш таклиф этилмоқда.

Шунингдек, аҳолининг соғлиги, ҳаёти ва хавфсизлигини таъминлаш, қурилиш сифатини ошириш, содир этилган ҳуқуқбузарликларни камайтириб, янада таъсирчан жазо чораларини қўллаш мақсад қилиняпти.

Муҳокамалар жараёнида депутатлар жойлардаги ҳолатлар ҳамда аҳоли мурожаатларидан келиб чиқиб, ўз фикр ва таклифларини билдирди. Ижтимоий объектлардаги сейсмик хавфсизликка оид саволлар билан мурожаат қилди.

– Мактаб, боғчаларни таъмирлашда инвестиция дастурига асосий бино киритилади, – деди ЎзХДП фракцияси аъзоси Шоҳиста Турғунова. – Аммо ўша муассасанинг тўгараклар ўтадиган ёки бошқа мақсадларда фойдаланадиган бинолари ҳам бор. Афсуски, уларнинг кўпи авария ҳолатида. Қуввати етмагани боис асосий бино таъмирланиб, қолган қисм қолиб кетяпти. Мана шу масалаларга ҳам алоҳида эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ.

Қизғин муҳокама ва савол-жавоблардан сўнг қонун лойиҳаси маъқулланди.

 

М.Комилова, ЎзА