Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шаҳарлараро поездлар ҳаракати қайта тикланди
15:20 / 2024-02-14

Ўтган йилнинг ноябрь ойи бошларида Тошкентдан Хўжакентга поездлар ҳаракати вақтинча тўхтатилгани ҳақида хабар берган эдик.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг маълум қилишича, Тошкентдан Сирдарё, Гулистон ва Хўжакентга қатнайдиган поездлар ҳаракати тикланди. Бугундан бошлаб қуйидаги шаҳарлараро йўловчи поездлар ўз ҳаракатини давом эттиришни бошлайди. 

14 февралдан: 

– 6418-сонли “Тошкент – Сирдарё” йўналиши. 

15 февралдан: 

– 6407-сонли “Сирдарё – Тошкент” йўналиши; 

– 6413-сонли “Гулистон – Тошкент” йўналиши; 

– 6414-сонли “Тошкент – Гулистон” йўналиши; 

– 6429-сонли “Тошкент – Хўжакент” йўналиши; 

– 6430-сонли “Хожикент – Тошкент” йўналиши. 

Ш.Маматуропова, ЎзА