Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шаҳарлар тарҳларини тасдиқлаш бўйича устувор йўналишлар белгиланмоқда
12:59 / 2024-03-20

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида “Шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат бошқаруви ва аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Шаҳарсозлик кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди.

Қонун лойиҳаси билан Шаҳарсозлик кодексига Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ривожлантиришни режалаштириш бош тарҳи ва Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини ривожлантиришни режалаштириш тарҳлари каби шаҳарсозлик ҳужжатларининг янги турлари киритилмоқда.  

Шунингдек, бош тарҳни ва ҳудудий тарҳларни тасдиқлаш ҳамда мунтазам равишда такомиллаштириб бориш бўйича устувор йўналишлар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ривожлантиришни режалаштириш бош тарҳида аҳолини ва ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш тизимини давлат томонидан тартибга солиш асослари белгиланмоқда.  

Вазирлар Маҳкамасига ривожлантиришни режалаштириш тарҳларини тасдиқлаш ҳамда мунтазам равишда такомиллаштириб бориш бўйича устувор йўналишларни белгилаш, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига шаҳарларнинг бош режаларини соддалаштирилган кўринишда ишлаб чиқишда лойиҳалаштириш топшириғини бериш каби ваколатлар берилмоқда.  

Муҳокамалар давомида депутатлар қонун лойиҳасининг аҳамиятини эътироф этиб, бир қатор саволларни ўртага ташладилар. Лойиҳани янада такомиллаштириш, пишиқ-пухта ҳолатга келтириш бўйича бир қатор таклифлар берилди ва концептуал жиҳатдан қабул қилинди.  

М.Комилова, ЎзА