Шаҳар ҳавосини яхшилаш тадбирлари давом этмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё вилоятида атмосферани асраш, чанг ва майда заррачалар миқдорини камайтириш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилган ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Шу мақсадда Термиз шаҳри бўйлаб чангни босиш ва ҳаво тозалигини таъминлаш мақсадида кенг кўламли сув сепиш тадбирлари олиб борилмоқда. Жараён асосий кўчалар, йўл бўйлари ва яшил ҳудудларни қамраб олган.
[gallery-26652]
Ушбу амалий чора-тадбирлар шаҳар ҳавосини яхшилаш, транспорт воситаларидан чиқадиган зарарли моддалар таъсирини камайтириш ҳамда экологик муҳитни яхшилашга хизмат қилмоқда.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА