English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шаҳар босқичи бўлиб ўтди
17:08 / 2026-02-21

Янгиер шаҳридаги Касб‑ҳунарга йўналтирилган 9‑умумтаълим мактабида 10-синф ўқувчилари ўртасида “Кундалик ҳаётимизда сунъий интеллектнинг роли” мавзусида танловнинг шаҳар босқичи бўлиб ўтди.

Танлов Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 6-февралдаги 02-29-519-сонли хатига асосан ва Gyote-Institutining InfoCheck Central Asia инновацион грант лойиҳаси доирасида ташкил этилди. InfoCheck Central Asia — ёшларни рақамли технологиялар, ахборот хавфсизлиги ва сунъий интеллект соҳаларида билимларини чуқурлаштиришга, ижодий фикрлаш ва тақдимот кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган халқаро инновацион платформа ҳисобланади. Лойиҳанинг асосий мақсади — марказий Осиё ёшларини глобал рақамли майдонда фаол иштирок этувчи, технологик саводхон кадрлар сифатида ривожлантириш.

Шаҳар босқичида иштирок этган 10-синф ўқувчилари сунъий интеллектнинг кундалик ҳаётдаги ўрни, таълим тизими, ахборот хавфсизлиги ва рақамли маданиятга таъсири ҳақидаги фикрларини ўз лойиҳалари ва тақдимотлари орқали намойиш этдилар. Уларнинг ҳар бир тақдимоти илмий асосланган ва самарали визуал материаллар билан бойитилган эди.

Танлов натижаларига кўра, 1‑ўринга Абдулазиз Абдиев, 2‑ўринга Ойша Иброҳимова, 3‑ўринга Шоҳруҳ Турғунбоевлар сазовор бўлишди.

Энг асосийси, тадбир иштирокчилари ва мураббийлар янги ғоялар билан бўлишиб, фикр алмашиш ва тажриба орттириш имконига эга бўлдилар.

Ғулом Примов, ЎзА