Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шаффофлик, қонунийлик ва эзгу мақсад билан
15:29 / 2025-06-27

ФОТОРЕПОРТАЖ

Мажбурий ижро бюроси Фарғона шаҳар бўлими  томонидан шу йилнинг ўтган даврида мурожаатларни ўрганиш асносида 267 нафар фуқаронинг ҳуқуқи тикланиб, уларга жами 3,2 миллиард сўм маблағ ундириб берилди.

Бюро фақат қарздорлик ундириш билан чекланиб қолмасдан, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига кенг кўламли ёрдам кўрсатиш, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлашга ҳам катта эътибор қаратмоқда.

Давлат, юридик ва жисмоний шахслар фойдасига юз миллиард сўмлик маблағлар ундирилиб, солиқ ва давлат божи бўйича қарздорликларнинг катта қисми қопланди. Бу кўрсаткичлар бюро томонидан олиб борилаётган тизимли ва самарали ишнинг яққол исботидир.  

Алимент тўловлари масаласида ҳам сезиларли натижаларга эришилмоқда.  680 дан ортиқ оила яраштирилиши ва 350 нафар алимент тўловчининг ишга жойлаштирилиши оилавий муносабатларни мустаҳкамлашга, болалар манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилгани билан ғоятда аҳамиятли. Бундан ташқари фарзандларини моддий таъминламаган 105 нафар шахс маъмурий ва 6 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилди.

[gallery-24075]

МИБ фаолиятида шаффофликни оширишга қаратилган чоралар тизимли давом эттирилмоқда.  Суд қарорларини my.gov.uz ва солиқ тўловчилар кабинети орқали юбориш, қарздорлик тўғрисидаги маълумотларни ягона электрон реестрга киритиш ва ижрочилар ишини видеога ёзиб олиш имкониятлари фуқаролар ва тадбиркорларга қулайлик яратиб, коррупциявий ҳолатларнинг олдини олмоқда.  

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА