Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шаффофлик – натижадорлик омили
16:46 / 2025-12-15

ФОТОРЕПОРТАЖ

Бугунги кунда божхона органлари фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш, соҳани коррупциядан мутлақо холи тизимга айлантириш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, сўнгги йилларда соҳани замонавий, шаффоф ва иқтисодий хавфсизликнинг мустаҳкам бўғинига айлантириш жараёни янги босқичга чиққани эътирофга лойиқ.

Божхона қўмитаси томонидан коррупциянинг олдини олиш, хизмат интизоми ва одоб-ахлоқ стандартларига қатъий риоя этилишини таъминлаш мақсадида охирги икки йилда тизимга 23 та янги ахборот дастури, 14 та электрон хизмат ва 9 та мобиль илова жорий этилди. Натижада  мамлакат ташқи савдо айланмаси сезиларли даражада ўсди, чегара пунктларидаги транспортлар ҳаракати 2,8 баробарга, йўловчилар ҳаракати эса 2 баробарга кўпайди.

Шунингдек, тизимни рақамлаштириш ҳисобига экспорт товарларининг 87 фоизи, импорт товарларининг 81 фоизи соддалаштирилган тартибда расмийлаштирилди. Янги ташкил этилган Божхона расмийлаштируви маркази орқали декларациялаш тўлиқ масофадан амалга оширилиши эса логистика занжирини назорат қилиш имконини яратди.

– Ходимларни ички ва ташқи таҳдидлардан ҳимоя қилиш, уларни ҳуқуқий ва ахлоқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш – устувор вазифамиз, - дейди Фарғона вилоят божхона бошқармасининг шахсий хавфсизлик тузилмаси ходими Асрор Мелиқўзиев. –  Божхона тизимини рақамлаштириш ҳисобига энг муҳим жараёнларда инсон иштироки сезиларли даражага туширилди. Бу эса, ўз навбатида, коррупция хавфини камайтириб, тадбиркорлар учун янада тезкор ва қулай шарт-шароит яратмоқда. Жумладан, ҳужжатларни қабул қилиш ва кўплаб қарорлар эндиликда автоматик тарзда амалга ошириляпти, декларацияларни тақсимлаш ва ўрганиш учун йўналтириш авто-тақсимот орқали бажарилмоқда, тадбиркорнинг божхона ходими билан тўғридан-тўғри мулоқоти анча қисқарган. Натижада ортиқча вақт сарфи йўқолди, инсон омилига боғлиқ субъектив қарорлар камайди.

[gallery-26739]

Маълумотларга кўра, ўтган икки йилда Фарғона вилоят божхона тизимида 694 миллион сўмлик моддий ёрдам ажратилиб, 84 нафар ходим рағбатлантирилди, 68 нафарига навбатдаги махсус унвонлар берилди,  41 нафар ходимнинг интизомий жазоси бекор қилинди, 20 нафар ходимнинг фарзандига грант асосида ўқишга кириш учун тавсиянома берилди. «Янги Ўзбекистон» массивида 70 хонадонли хизмат уйи қурилиб, ходимлар ихтиёрига топширилди.                                                                                                                             

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА