Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шаффоф тизимда коррупцияга ўрин бўлмайди
10:37 / 2020-01-08

Сўнгги йилларда жиддий ислоҳотлар даврига қадам қўйган Ўзбекистон учун коррупцияга қарши кураш асосий аҳамиятга эга вазифалардан бирига айланди. Чунки коррупция нафақат демократиянинг, умуман ҳар қандай тараққиётнинг кушандаси экани маълум.

Сўнгги йилларда жиддий ислоҳотлар даврига қадам қўйган Ўзбекистон учун коррупцияга қарши кураш асосий аҳамиятга эга вазифалардан бирига айланди. Чунки коррупция нафақат демократиянинг, умуман ҳар қандай тараққиётнинг кушандаси экани маълум. 

Коррупцияга қарши курашни давлат ўзидан, давлат органларидан бошлаши лозим. Айниқса, Ўзбекистон каби давлат сектори катта салмоққа эга мамлакатда.

Буни яхши англаган Адлия вазирлиги ўз тизимида коррупцияга қарши ўзининг қатъий позициясини билдириб, жиддий амалий чора-тадбирларни қўллашга киришди.

Коррупцияга қарши курашишда Вазирликнинг асосий мақсади адлия органларини “коррупциясиз соҳа”га айлантиришдир.

Бугунги кунда электрон ҳужжат алмашинуви, “Нотариус” дастури, видеокузатув ва бармоқ сканерлаш тизими, фаол нотариус модели каби инновацион ёндашувлар сабаб нотариат тизими “тозаланди”.

Вазирлик коррупцияга қарши курашиш бўйича мустаҳкам ички норматив ҳужжатлар базасини яратишга алоҳида эътибор қаратди.

Хусусан, 2018 йил 7 июнда Адлия вазирининг буйруғи билан “Адлия органлари ва муассасалари ходимлари томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш тартиби тўғрисида”ги низом қабул қилинди.

2019 йил 20 майда эса “Коррупция фактлари ҳақида ишончли хабар берганлиги учун адлия органлари ва муассасалари ходимларини мукофотлаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Мазкур низомга кўра, ходим томонидан коррупция ҳақида ишончли хабар берилганда базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баробари миқдорида пул билан мукофотланади.

Шунингдек, Адлия вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш дастури қабул қилинди, коррупцияга қарши курашиш Кенгаши тузилди.

Ушбу ҳужжатлар ижросини таъминлаш мақсадида, нотариал архив 
ва давлат хизматлари марказларида 1 028 та қисқа муддатли текширишлар ўтказилиб, 832 нафар масъул ходимга тегишли жазо чоралари кўрилди.

Шу билан бирга, 670 та “сирли мижоз” тадбирлари ўтказилиб, 221 нафар масъул ходимга тегишли жазо чоралари кўрилди. 5 316 нафар ходим орасида профилактик суҳбатлар ўтказилди. Яъни тизимда ўз-ўзини тозалаш механизми ишга туширилди.

Жорий йилнинг октябр ойидан тизимда коррупцияга қарши курашишнинг “комплеанс назорат” тизими жорий этилди. Дунёнинг етакчи KPMG компанияси билан ҳамкорликда махсус лойиҳа ишга туширилди. Сингапур, Франция, АҚШ, Германия, Қозоғистон, Белоруссия каби ривожланган давлатлар тажрибаси ўрганилди.

Идоравий комплаенс тизими ўзида юқори даражада касбий ва ахлоқий қоидалар ижросини таъминлаш, қонунчиликка ва ички тартиб қоидаларга риоя этилмасликка оид хатарларни камайтириш ҳамда моддий зарар етказилишини бартараф этиш ва мавқейи йўқотилишини бартараф этиш мақсадида амалдаги қонун ҳужжатлари ва ички идоравий ҳужжатлари бузилишига йўл қўймаслик бўйича профилактик чора-тадбирлар мажмуини назарда тутади.

Антикорруциявий комплаенснинг афзаллиги шундаки бу коррупцияга бўлган мойилликни пасайтиради, ходимлар томонидан коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар хавфи, ходимларнинг шахсий манфаати ёки бойиш учун ташкилотнинг моддий ресурсларидан фойдаланиш натижасида ташкилот обрўига ва иқтисодига зарар етказиш каби хавфларни бартараф этишга мўлжалланган дастур ҳисобланади.

Тизимдаги коррупцияга ҳолатлари ҳақидаги хабарларни дарҳол етказилиши учун телеграмда “@antikorbot” номли махсус бот яратилди.

2019 йилдан ходимларни ишга қабул қилиш бўйича танловлар, аттестация жараёнлари расмий веб-сайтда тўғридан-тўғри онлайн трансляция қилиш орқали амалга оширилмоқда.

Шаффофлик – бу турли қинғир йўллар билан мақсадга эришишга барҳам бериш, қора схемаларни амалга ошириш имкониятларини йўққа чиқариш деганидир.

Шаффоф тизимда коррупцияга ўрин бўлмайди. Образли айтадиган бўлсак, коррупция – қоронғуликда яшайдиган қонхўр мавжудот кабидир, шаффофлик ва ёруғликда у ўлади.

Адлия вазирлигининг “Очиқ адлия” (“Open Justiсe”) дастури тасдиқланди. Дастур фуқаролар билан ўзаро ҳамкорликда ишлашни кучайтирди. Эътибордан четда қолаётган камчиликлар, вазифасини лозим даражада бажармаётган ходимларни аниқлаш бўйича бевосита жамоатчилик ёрдамига таянилмоқда.

Вазирлик биносида хизмат хоналарнин
г жойлашиш структурасини ҳам очиқлик ва шаффофлик тамойили асосида қайта кўриб чиқилди. Ходимларнинг кунлик фаолияти бемалол кузатиб бўладиган даражада жойлаштирилди. Бу эса назоратни, иш унумдорлигини оширади.

Ходимларнинг иш фаолияти шаффофлигини таъминлаш, улар устидан назоратни кучайтириш билан бир қаторда, уларнинг муносиб маош олиш имкониятлари ҳам кафолатланган. Хусусан, вазирлик ходимлари меҳнатига муносиб ҳақ тўлаш ва ижтимоий таъминотнинг замонавий тизими яратилганлиги вазирликда коррупциявий хатарни минимумга туширди.

Шунингдек, бугунги кунда Адлия органлари ва муассасалари маъмурий биноларида видео ва аудиога ёзиб олиш тизими жорий этилди.

Очиқликнинг энг муҳим жиҳатларидан бири бўлган молиявий маълумотлар вазирлик веб-сайтида эълон қилиб борилмоқда.

Коррупцияга қарши кураш турли жабҳаларда, ҳар томонлама амалга оширилиши керак. Энг муҳими, инсонларнинг онги ва дунёқарашини ўзгартиришдир. Бунда тарғиботнинг роли беқиёс.

Коррупцияга қарши курашиш бўйича 10 мингдан ошиқ тарғибот тадбирлари ташкил этилди, хусусан 8 хил турдаги инфографика, буклет 
ва флаерлар 50 минг нусхада тарқатилди. 10 га яқин ижтимоий роликлар тайёрланиб, телевидениеда намойиш этилди ва ижтимоий тармоқларда тарқатилди.

Адлия коррупцияга қарши курашдан тўхтамайди, чунки ҳали олдинда қилинадиган талай ишлар бор. Асосийси, бу борада ирода ва қатъият билан ҳаракат қилинмоқда.