French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шўрсувда янги цемент заводи иш бошлади
16:31 / 2016-10-20

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги Шўрсув шаҳарчаси ҳудудида фойдали қазилма конлари мавжуд. Бу заминдаги оҳак, гипс тошлар, темир таркибли оҳра тупроқлар табиатнинг ноёб бойликларидир. Ушбу табиий имкониятлардан унумли фойдаланаётган шўрсувлик тадбиркорлар янги ишлаб чиқариш субъектлари ташкил этмоқда.

Тумандаги “Turon eco cement” масъулияти чекланган жамияти қошида янги цемент ишлаб чиқариш заводи иш бошлади. Хитойлик мутахассислар ҳамкорлигида қуриб битказилган заводда кунига 350 тонна сифатли қурилиш маҳсулоти тайёрланади. Энг муҳими, маҳсулот учун зарур хомашёнинг 98 фоизи корхона тасарруфидаги конлардан олинади.

Корхона раҳбари Қодиржон Аҳмедовнинг айтишича, бу ерда яратилган юздан ортиқ иш ўрнига асосан касб-ҳунар коллежи битирувчилари жалб этилган.