Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сейсмологлар Тибетдаги зилзиладан кейин 515 та ер силкинишини қайд этди
17:12 / 2025-01-08

Сейсмологлар Хитойнинг жануби-ғарбидаги Тибет автоном ҳудудида содир бўлган 6,8 магнитудали зилзиладан сўнг 515 та ер силкинишини қайд этди, дея хабар бермоқда Хитой сейсмология маркази.

– 8 январь ҳолатига кўра, жами 515 та ерости силкинишлари, жумладан магнитудаси 3.0 дан паст бўлган 488 та ер силкинишлари, 3.0 ва ундан юқори балли 27 та ер силкинишлари қайд этилган, -дейилади марказ хабарида.

Сейсмологларнинг таъкидлашича, 4,4 магнитудали максимал зилзила асосий силкиниш марказидан тахминан 18 километр узоқликда қайд этилган.

Маълумот учун, сешанба куни маҳаллий вақт билан соат 09.05 даТибет автоном туманидаги Тингри маъмурий ҳудудида 6,8 магнитудали зилзила содир бўлди.

Сўнгги маълумотларга кўра, фалокат оқибатида юздан ортиқ киши ҳалок бўлган, яна 188 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

С.Раҳимов, ЎзА