Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сеулда Ўзбекистон-Корея туризм форуми бўлиб ўтди
17:53 / 2024-10-02

Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида ҳар томонлама ишбилармонлик алоқалари ўрнатилиб ҳамкорлик имкониятлари кенгаймоқда. Жумладан, туризм йўналишидаги кенг ўз самарасини бериб келмоқда.

Сеулда “road show” тадбирлари доирасидаги Ўзбекистон-Корея туризм форуми ўтказилди. Форумда Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиев ва Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчиси Алишер Абдусаломов иштирок этди. Форум ишида икки давлатнинг 100 дан ортиқ туризм соҳаси вакиллари иштирок этди, дайилади Туризм қўмитаси маълумотида.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистоннинг бой сайёҳлик салоҳияти ва маданий меросини тарғиб қилиш, сайёҳлик компаниялари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш. Ўзбекистонлик туроператорлар ўз маҳсулотлари ва ноёб йўналишлари ҳақида фаол маълумот бериб, Ўзбекистоннинг кореялик сайёҳлар учун жозибадорлигини намойиш этди.

Икки мамлакат сайёҳлик компаниялари ўртасида туристларни жўнатиш бўйича шартномалар имзоланган B2B учрашувлари форумнинг муҳим қисми бўлди.

Тадбир якунида иштирокчилар ўзбек халқ оғзаки ижоди билан яқиндан танишиб, миллий таомлардан татиб кўрди.

Марҳабо Ҳожиакбарова, ЎзА