Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сессияда Президент фармони лойиҳасига таклифлар берилди
21:55 / 2020-10-26

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимлиги мутасаддилари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган сессияни туман ҳокими, Кенгаш раиси Умарбек Халилов бошқариб борди.


Халқ депутатлари Нурота туман Кенгашининг ўн тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия кун тартибидаги масала - Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакатимиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони лойиҳасига таклифлар ишлаб чиқиш ва тақдим этиш тўғрисидаги масала депутатлар муҳокама марказида бўлди. 

photo_2020-10-26_21-54-46.jpg

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимлиги мутасаддилари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган сессияни туман ҳокими, Кенгаш раиси Умарбек Халилов бошқариб борди.

Таъкидлаш жоизки, давлатимиз Раҳбарининг таълим тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган ушбу Фармони лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. 

photo_2020-10-26_21-54-43.jpg

Сессия кун тартибидаги масала юзасидан туман ҳокими ўринбосари Шуҳрат Вафоев, туман халқ таълими бўлими мудири Байрамали Бобоназаров ҳамда туман мактабгача таълим бўлими мудири Саодат Раджабовалар сўзга чиқди.

Шундан сўнг депутатлар ҳам лойиҳани атрофлича муҳокама қилиб, ўз таклиф ва тавсияларини билдирдилар.

photo_2020-10-26_21-54-54.jpg

Жумладан, таълим жараёнида бошланғич синфларда она тили, тарих, одобнома ва аниқ фанлар ўқитилиши, юқори синфдан рус ва инглиз тиллари, қолаверса ўқувчиларнинг қобилият ва қизиқишларига қараб ихтисослаштирилган синфларда таълим жараёнини давом эттиришларини таъминлаш, Фармон лойиҳасининг 10-бандида кўзда тутилган рағбатлантириш, фақатгина директор ва унинг ўқув ишлари бўйича ўринбосарига эмас, балки буни тизимли равишда ўқитувчиларга ҳам қўллаб бориш, қайта тайёрлов курсларида ўқиб, ёндош фанлардан дарс бериб келаётган ўқитувчиларнинг билим савиясини текшириш ва устоз-шогирд йўналишидаги ишларни жонлантириш, кимё, биология, физика фанларини ўрганишда лабораторияларни моддий техник базаларини янгилаш, таълим муассасаларини замонавий ахборот-коммуникацион технологиялари билан мукаммал таъминлаш, мактабларда дарслардан ташқари репититорлик курсаларини ташкиллаш ва ҳар бир фан бўйича чуқурлаштирилган тарзда қўшимча таълим бериб бориш каби таклифлар ўртага ташланди.

photo_2020-10-26_21-54-50.jpg

Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сенатининг бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси Эркин Гадоев иштирок этди ва ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Сессия якунида кўриб чиқилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.