Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сессияда округ комиссияси таркибига номзодлар тавсия этилди
10:34 / 2023-03-18

Нукусда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари қирқ иккинчи сессияси бўлиб ўтди.

Унда Олий Мажлиси Сенати аъзолари, секторлар ва соҳа раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессия кун тартибида  дастлаб Ўзбекистон Республикаси Референдумини ўтказиш бўйича референдум округ комиссияси аъзолигига номзодларни тавсия этиш масаласи кўриб чиқилди.  

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, Олий суд раҳбарияти билан учрашувда Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан халқимиз томонидан келиб тушган таклифлар якунлари бўйича маслаҳатлашув бўлиб ўтди. Конституция лойиҳасидаги моддалар сони амалдаги 128 тадан 155 тага, нормалар сони 275 тадан 434 тага ошганлиги, яъни, асосий қонунимизнинг 65 фоиз матни халқимиз таклифлари асосида янгиланганлиги қайд этилди. Ҳудуднинг ўзига хос этник, маданий хусусиятлари, миллий урф-одат ва қадриятлари, алоҳида ҳуқуқий мақомини эътиборга олиб янгиланаётган Конституцияда Қорақалпоғистоннинг давлат тузилиши ва сиёсий тизими билан боғлиқ бирорта модда ўзгармаганлиги,  шу билан бирга, Конституциянинг бутун матни янгиланаётганлигини инобатга олиб, фақат моддаларнинг тартиб рақами ўзгарганлиги, олдинги 70-75-моддалар лойиҳада тегишинча 85-90-моддалар сифатида келтирилаётганлиги таъкидланди.

[gallery-11034]

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2023 йил 10 мартдаги ҳамда Сенатининг 14 мартдаги қарорларига кўра, 2023 йил 30 апрель куни “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдуми ўтказилади.  Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2023 йил 16 март куни ўтказилган мажлисида референдумни ўтказиш учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри чегараси доирасида 14 та референдум округи тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Сессияда референдум ўтказувчи 1-Қорақалпоғистон округ комиссияси таркибига  сайлов ҳамда референдум ўтказиш борасида иш тажрибасига эга бўлган, аҳоли ўртасида обрў-эътибор қозонган фуқаролар орасидан комиссия раиси, ўринбосари, котиби ва 14 нафар аъзоси номзоди депутатлар томонидан маъқулланди.  

Кун тартибида бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди ва  тегишли қарорлар қабул қилинди.

Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси А.Оринбаев иштирок этди.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ,  

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА