Нукусда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қирқ тўртинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, сектор ҳамда тегишли соҳа раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Сессия кун тартибида дастлаб “Томорқа хўжалиги тўғрисида”ги Қорақалпоғистон Республикаси Қонуни (янги таҳрирда) лойиҳаси кўриб чиқилди. Унда Қонуннинг мақсади ва қўлланилиш соҳаси, томорқа хўжаликлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш масалалари тўғрисида сўз юритилди.
[gallery-12899]
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси З.Реймова “Қорақалпоғистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қорақалпоғистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида маъруза қилди. Қонун лойиҳасида Қорақалпоғистон Республикасининг амалдаги 9 та қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тавсия этилмоқда.
Сессияда, шунингдек, яна бошқа кўплаб масалалар кўриб чиқилди. Кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси А.Оринбаев иштирок этди.
Довуд Абибуллаев,
Мақсад Ҳабибуллаев (сурат),
ЎзА