Сешанба куни Тайвань қуролли кучлари ҳам ҳарбий машқларни бошлайди
АҚШ Конгресси вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг Тайванга ташрифи акс-садоси ҳали босилмаяпти.
Пелосининг ташрифига норозилик сифатида Хитой халқ озодлик армияси Тайвань ороли атрофида кенг кўламни ҳарбий машқларни бошлаб юборди.
Энди Тайвань қуролли кучлари ҳам сешанбадан пайшанбагача жанговар ўқ отишлар билан машқлар бошлаши ҳақида хабар тарқатди. Оролнинг жанубида ўтказилаётган машқлардан мақсад армиянинг жанговар қобилиятини кўрикдан ўтказиш, дейилади оролнинг ахборот агентлиги (CNA) армия манбаларига таяниб тарқатган хабарида.
"Тўққизинчи августдан 11 августгача Пиндун уездида Фэнган порти атрофида жанговар ўқлардан фойдаланган ҳолда оғир замбараклардан отиш машқлари ўтказилади", – дейилади хабарда.