Сертификатланмаган ускуналардан фойдаланган шохобча жазоланди
"Ўзэнергоинспекция" Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбири жараёнида Урганч шаҳрида жойлашган “Ҳ. Т.” АЖга қарашли шохобчада суюлтирилган углеводород газини қонунчиликда белгиланган тартибда тарқатилиши ўрганилди.

Текширув давомида сертификатлаштирилмаган ҳамда белгиланган тартибда тамғалантирилмаган назорат ўлчов асбоблари ва ёқилғи тарқатиш устунларидан фойдаланиб келинаётгани аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик бўйича белгиланган тартибда жарима қўлланилди.
Ҳамроз Баянов, ЎзА