Сергей Фоминнинг Таиланддаги муваффақияти давом этмоқда
Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Сергей Фомин Таиландда ўтаётган халқаро турнирда чорак финалга йўл олди.
Аниқроқ айтадиган бўлсак, Сергей Нонтхабури шаҳрида ўтаётган “Challenger 50” тоифасига кирувчи нуфузли мусобақанинг нимчорак финалида франциялик Робер Бертрандга қарши кортга чиқди ва 6:3, 6:4 ҳисобида рақибини таслим этди.
Шу тариқа, С.Фомин мусобақанинг асосий тўридан ўрин олган 1/4 финал босқичида чехиялик Марек Генгел билан ярим финал йўлланмаси учун ўзаро куч синашадиган бўлди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА