Сергей Фоминнинг асосий даврадаги рақиби аниқ бўлди
Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида теннис бўйича "Челленжер" туркумига кирувчи халқаро турнирда ҳамюртимиз Сергей Фомин муваффақиятли иштирок этмоқда.
Мусобақанинг саралаш баҳсларида теннисчимиз дастлаб грециялик Павлос Циципасни 6:3, 7:5 ҳисобида енгган бўлса, россиялик Семен Панкинни 2:6, 7:6, 6:2 ҳисобида таслим қилди ва яккалик босқичининг асосий тўрига йўл олди.
Энди Сергей Фомин мукофот жамғармаси 60 минг АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу турнирнинг биринчи даврасида грузиялик Александр Бакшига қарши кортга чиқади.
Жавоҳир Тошхўжаев,ЎзА